Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Чарм-пойабзал саноати Тошлоқнинг ўсиш нуқталаридан бирига айланади
2022-02-11 19:24:19 214
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тошлоқ туманидаги ўрганишлари давомида "Agro Impex Valley Marketing" МЧЖ томонидан қурилиш жараёнлари якунланаётган пойабзал ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Тадбиркор Шерзод Ботиров хориждан турли замонавий дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилаётганини, лойиҳа ишга тушса 500 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди.
Қарийб 65 млрд. сўмлик лойиҳа тадбиркорнинг ўз маблағи ҳамда хорижий кредит линияси ҳисобига амалга оширилаётганлиги, маҳсулотлар хорижга экспорт қилиниши қайд этилди. Тадбиркор мурожаатига кўра электр, газ билан боғлиқ муаммолар тегишли тартибда ҳал қилиниши учун мутасаддиларга топшириқ берилди.
Навбатдаги манзилда Тошлоқ МФЙда жойлашган "Интеллект савдо бизнес" МЧЖ томонидан пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳаси кўздан кечирилди. Тадбиркор корхонада 75-80 нафар ишчи-ходимлар доимий иш билан таъминланганини, маҳсулотларни қўшни давлатларга экспорт қилаётганлигини, корхонада маҳаллийлаштириш жараёнлари амалга оширилиши эвазига маҳсулот таннархини пасайтириш имконияти яратилганини маълум қилди.
Тадбиркор Музаффар Мирзажоновнинг маҳалла ҳудудида контейнерлардан енгил конструкцияли кичик ишлаб чиқариш линияси ташкил этиб, ҳар бир контейнерда 20 нафар иш ўрни яратиш тажрибаси туманда оммалаштиришга арзирли ташаббус сифатида қайд этилди. Вилоят ҳокими маҳаллаларга контейнерлар ўрнатиш ҳисобига чарм-пойабзал маҳсулотлари тайёрловчи аёллар доимий бандлигини таъминлаш, хотин-қизларга субсидия асосида тўқув дастгоҳлари олиб бериш бўйича туман раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Хайрулло Бозоров "Интеллект савдо бизнес" МЧЖ томонидан ташкил этилган тикувчилик цехи фаолиятини ҳам кўздан кечирди.
Тумандаги 1708 та хонадонга эга Пиёзчилик МФЙ да косибчилик билан шуғулланаётган оилавий корхоналарда бўлган вилоят ҳокими улар фаолиятини янада жонлантириш зарурлигини таъкидлади. Электр таъминотидаги мавжуд муаммолар ҳал этиладиган бўлди, маҳаллада тадбиркорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича режали иш ташкил этилиши белгиланди.