Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Эзгу ишлар давом этмоқда

×

 2020-07-23 16:30:07    169

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ туманида камбағалликни қисқартириш борасида амалий ишлар давом этмоқда. Бугунги кунгача туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ажратилаётган субсидиялар орқали кўплаб фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Жумладан, томорқа ишлари билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилаётган бўлса, қуёнчилик соҳасига қизиққан фуқароларга 8 тадан қуёнлар ини билан берилмоқда. Бугун ҳам тумандаги Ахшак, Хотинқуми, Ахшакгузар, Меҳнатобод ва Хонариқ маҳаллаларидаги камбағаллиги бўлган оилалардаги 10 нафар ишсиз фуқароларга қуёнлар берилди.

Жараёнда вилоят оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи С.Аминжонов, туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи ва мутасаддилар ҳам бўлишиб, мазкур оилаларнинг моддий ва маънавий ҳолатини ўрганишиб масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар беришди.

Янги ҳафта бошида яна 10 нафар ишсиз фуқароларга қуёнлар тарқатилиши режалаштирилган.

http://t.me/toshloq_axborot_xizmati