Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Дори воситалари етказилди
2020-07-30 20:30:34 254
Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари бошчилигида карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, камбағаллиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга ҳамда бугунги пандемия шароитида сурункали касалликларни бошидан кечираётган ҳамда ёшлари улуғ фуқароларимизга вилоят ҳокимлиги томонидан "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 21 турдаги дори-дармон қутилари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари манзилли тарқатилди. Бундай ҳайрия тадбирлари туманнинг барча маҳаллаларда давом этмокда. Ўз навбатида шундай синовли ва улуғ айём - Қурбон хайити байрами муносабати билан йўқланган барча отахон-у онахонлар энг аввало Муҳтарам Президентимизга, шунингдек вилоят ҳамда туман ҳокимларига берилаётган кўмак ва эътиборлари учун яхши ниятлар ила дуо қилмоқдалар.