Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тез тиббий ёрдам бўлимига эътибор ортмоқда
2020-08-11 19:49:43 279
Тошлоқ туманида ҳам пандемия даврида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Яқинда туман ҳокими А.Джурабаев саъй-ҳаракати билан туман марказий кўчасидан шошилинч тез ёрдам бўлимига кириш кўчаси жуда ёмон ҳолатга келганлиги боис асфальт ётқизилган эди.Бугун бу борадаги олиб борилаётган ишлар давом эттирилди. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимининг ташқи йўллари ҳам асфальтлаштирилди. Албатта ҳозирда тезкор ва шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш биринчи галдаги вазифа бўлмоқда. Эндиликда шошилинч тез тиббий ёрдам ходимлари автомашиналари учун яратилаётган қулайликлар албатта ўз самарасини беради.