Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Расмий муносабат

×

 2020-08-15 14:02:12    244

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Йўл ковлаб ташланган, ҳаммаёқ чанг-тўзон. Ичимлик суви қачон келар экан?” сарлавҳали мурожаат юзасидан Тошлоқ тумани ҳокимлигининг расмий муносабати

Мурожаатда бир йил аввал маҳаллага тоза ичимлик суви олиб келамиз деб ҳамма ерни ковлаб ташлангани, ҳалигача иш якунига етказилмаганлиги билдирилган. Шунингдек ўтган ҳафтада туман ҳокими маҳалламизга келиб 3 кун ичида сув тортиш якунланади деб ваъда берганлиги, эртасига қолган жойлар ҳам ковлаб ташланганлиги ва бошқа сабаблар кўрсатилган.

Мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги Ишчи гуруҳи томонидан ичимлик суви тортилаётган маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганиш давомида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джўрабаев мурожаатда айтилганидек ўтган ҳафтада эмас, уч кун аввал маҳаллада бўлиб, фаоллар билан гаплашганлиги, шу куниёқ туман сувоқава ташкилотига иш тақсимоти ҳисобга олган ҳолда, уч кун муддатда якунлаш топшириғи берилганлиги аниқланди.

Топшириққа асосан, сувоқава ташкилоти ишчилари томонидан қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар бугун, белгиланган муддатда якунига етказилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Қурилиш монтаж ишларини кўздан кечирар эканмиз, мурожаатда келтирилган "кўчалар дабдала, чанг-тўзон, зўрға битта машина юради чанг-тўзон" каби муаммолар асоссиз эканлигига гувоҳи бўлдик. Ичимлик суви тармоғи йўлнинг чет қисмидан тортилган, шунингдек ковланган жойлар трубалар тортилгач, яна қайта кўмилган. Қурилиш монтаж ишларидан сўнг, ҳар бир кўчада ички йўллардаги ичимлик суви тармоғи тортилган жойлар тартибга келтирилади.

Албатта, ҳар бир тарқатилаётган маълумот аниқ ва асосли бўлиши керак. Ёлғон ва асоссиз маълумотларни тарқатганлик учун қонунчилигимизда жавобгарлик белгиланган.