Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пахта йиғим-терими олдидан
2020-08-17 18:10:11 275
Тошлоқ туманидаги марказий ўйингоҳда пахта йиғим-терим мавсумига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Умаров ва туман ҳокими А.Джурабаевлар сўзга чиқишиб, пахта йиғим-терими даврини тез ва сифатли амалга ошириб, карантин қоидаларига қатъий риоя этиш зарурлигига тўхталиб ўтишди.
Жорий йилда 155 та фермер хўжаликлари 5120 гектар майдондан 15900 тонна пахта топширишга шартнома тузишган.Туманимиздаги тажрибали фермерлар шартномани ошириб бажариш мақсадида эрта баҳордан бел боғлаганлар.Туманда 100 та терим отряди ташкилланди.
Отрядлар учун етарли этак, қозон, бок, тарози тарқатилди. Туман ҳокими А.Джурабаев отряд раҳбарларига 1 миллион сўмдан пул топширди. Терим даврида карантин қоидаларига катъий риоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди.Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ хўжалигига даҳлдор ташкилотлар мутасаддилари иштирокидаги тараддуд тадбирида етиштирилган пахта ҳосилини тез ва сифатли йиғиб олишга келишиб олинди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.