Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА: МАСЪУЛЛАР АХБОРОТИ ТИНГЛАНДИ

×

 2020-08-18 18:06:12    293

PDF yuklash
Chop etish


Бугун халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг XIII сессияси бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва тегишли масъуллар иштирок этишди.

Сессия кун тартибига киритилган “Туманда карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш тўғрисида”ги масала юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Шерматовнинг ахбороти тингланди.

Ахборотда бугунги кунга қадар туманимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 40 нафарни ташкил этиб, уларнинг 34 нафари даволаниб соғайган, қолган 6 нафари бугунги кунда даволаниш ва реаблитация курсларини олаётганликлари таъкидланди. Шундан Риштон 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасида 5, “Нурафшон” реаблитация марказида эса бир нафар бемор даволанмоқда. КТМП, ҚОП ва ҚВПларда 88 нафар фуқаро уй карантинида тиббий назоратга олинган.

Туманда аҳолини коронавирус инфекцияси касаллиги билан касалланишини олдини олиш, даволаш ҳамда тиббиёт ходимларини касалликни юқтириб олишидан ҳимоя қилиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди.

Жумладан, юқумли касалликлар бўлимида коронавирус касаллигига гумон қилинган шахслар учун 30 ўринли провизор бўлими ташкилланди ва 21 турдаги 32 млн. 500 минг сўмлик 100 та беморга мўлжалланган дори воситалари ҳамда 25 турдаги тиббий жихозлар захираси яратилди.

Бундан ташқари 2 270 та камбинзон, 3 200 та қўлқоп, 2 630 та ниқоб, 70 та респератор, 32 та пулъсоксиметр, 145 та кўзойнак, 33 та пирометр ва 80 та антисептик воситалар олиб келиниб, марказий шифохона барча бўлимлари, КТМП, ҚОП ва ҚВПларга тарқатилди.

Коронавирусга чалинган ёки гумон қилинган фуқороларга ўз вақтида малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 7 та мобил бригада ташкилланиб (инфеционист, эпидимиолог ва УАШ) керакли мутахасислар ҳамда коронавирус инфекциясига қарши дори-дармон жамламалари билан таъминланди.

Юқумли касалликлар бўлимига коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳамда гумон қилинган фуқароларни транспортировка қилиш учун 1 та тез тиббий ёрдам машинаси олиб келинди.

Бундан ташқари туманда 500 ўринли захира ўрин жойлари яратилди. Жумладан 1-ИДУМ қошида 125, “Саҳоват” хусусий клиникасида 30, “Комилжон ота” хусусий клиникасида 30, “Мазий Равшани” хусусий клиникасида 100, Тошлоқ транспорт коллежида 125, Тошлоқ шифо мўжизаси хусусий клиникасида 50, “Эзгу шифо” хусусий клиникасида 40 ўрин ташкилланди. Яратилган ўрин жойларга тиббий ходимлар билан таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳозирда ишсиз, уйда ўтирган 40 нафар ўрта тиббиёт ходимлари билан меҳнат шартномаси тузилиб, ҳар бирига 500 минг сўмдан бир марталик пул маблағлари берилди.     

Юқумли касалликлар бўлими 4 дона сунъий нафас олдириш аппарати, 5 дона кислород конденцатор аппарати, 4 дона СРАР тиббий аппаратуралари билан жиҳозланди.

Шунингдек мазкур масала юзасидан туман кенгаши депутати, туман санитария-эпидемиалогия осойишталик маркази раҳбари Р.Матқулов сўзга чиқиб, коронавирус касаллигига гумон қилинган ва мулоқотда бўлган шахслардан 2908 та намуналар олинганлиги, туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази лабараториясида заҳира учун қўшимча 2300 дона коронавирус касаллигини текшириш учун намуна олиш мосламаси (эпиндол), 2300 та тиббий қўлқоп, ҳамда туман ҳокимлиги томонидан харид қилинган 1400 дона экспресс тест заҳиралари, туманимизда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ва дезинфекция тадбирларини амалга ошириш учун жами 12800 кг гипохлорид натрий, 295 кг АБК хлор, 210 кг гипохлорид кальций зарарсизлантирувчи воситалари олинган бўлиб, бугунги кунда 22 кг АБК хлор, 180 кг гипохлорид кальций зарарсизлантирувчи моддалар заҳираси мавжудлигини таъкидлаб ўтди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими, вилоят кенгаши депутати А.Джурабаев сўзга чиқиб туманимиз фаоллари ва фуқароларидан ушбу карантин талабларини юмшатилиб, рухсат этилган фаолият турларини амалга ошириш жараёнида белгиланган қоидаларга, яъни фуқароларимиз доимий ижтимоий масофани сақлаш, қўл бериб кўришмаслик, қўлларни доимо совунлаб ювиш, ўзи ёлғиз ҳамда жамоат орасида бўлганда ҳам доимий ниқоб режимига амал қилиш, фаолиятига рухсат берилган ижтимоий ва иқтисодий объектлар, жомъе масжидлари кириш жойида мунтазам тана ҳароратини ўлчаб бориш, дезинфекцион тўшама ёки туннель ташкиллаш, иш жараёнида санатирия-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш чораларини кўришлари, хизмат кўрсатувчи соҳалардагилар маҳсус қўлқоплардан фойдаланиши зарурлигини айтиб ўтди. Шунингдек оилаларда тўй ва маросимларни ўтказиш даврида фақат яқин ҳамда туманимизда истиқомат қилувчи бошқа қариндошлари билангина 30 кишидан оширмаган ҳолда ўтказишлари, ушбу маросимларни ўтказиш жараёнида хизмат кўрсатувчилар ниқоб ва қўлқоплардан тўлиқ фойдаланишлари, меҳмон кутиб олиш ва кузатишга жалб қилинган мезбонлар ҳам ниқоб режимига қатъий амал қилишларига ва фаоллардан доимий тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатишга амал қилишларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Сессия ишида кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.