Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ота-оналар билан учрашув
2020-08-24 17:57:03 278
24 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ туманидаги 51 та умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ота-оналаридан ўқув жараёнларини бошлаш муддати ва шаклини белгилаш бўйича ижтимоий сўровномалар ўтказилди. Ота-оналарнинг фикрини билиш, таълим жараёнини ташкил этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан янги ўқув йилини бошлаш борасида ташкил этилган сўровномаларни тўлдириш жараёнларида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар.Туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев 1-сектор ҳудудидаги мактабларда бўлиб, таълим масканларини янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва пандемия даврида карантин талабларга асосан олиб бориладиган жараённи ўрганиб чиқди.