Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тушунтириш ишлари олиб борилмоқда
2020-08-26 17:02:26 274
Тошлоқ тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Пўлатов ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари О.Мажидовлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори асосида реклама фаолияти соҳасида белгилаб берилган талаблар ва ушбу соҳага тегишли Низомлар ижроси бўйича туманда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, тумандаги бир қатор савдо дўконлари ҳамда хизмат кўрсатиш ташкилотлар фаолияти ўрганилди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан тадбиркорлар ва фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Юқоридаги қонун талаблари асосида фаолият олиб бориш, ҳар бир реклама лавҳасидаги матнлар, ўзбек тилида ёзилиши зарурлиги таъкидланди.