Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман Кенгаши сессиясида: Сектор раҳбарларининг ахбороти эшитилди
2020-08-27 18:06:40 280
Бугун халқ депутатлари Тошлоқ тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депуталари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва тегишли масъуллар иштирок этишди.
Шунингдек бугунги сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иброхимжон Султанов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшанбек Бегматовлар ҳам қатнашдилар.
Сессия ишида кун тартибига киритилган “Туманда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширатёган ишлари тўғрисида сектор раҳбарларининг ахборотларини эшитиш тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.
Сессия аввалида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров сўзга чиқиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган зарурий вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек мазкур вазифаларни бажаришда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳаллий ҳокимият органлари ва маҳалла фуқаролари йиғинлари ходимларининг асосий вазифалари ҳақида керакли тушунча ҳамда кўрсатмаларни бериб ўтди.
Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдукаххор Джурабаевнинг ахбороти эшитилди. Ахборотда таъкидландики, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатламини таҳлил қилиб чиққанимизда 1176 та камбағал оилада 5448 нафар аҳоли “Темир дафтар”га киритилган. Ушбу “Темир дафтар”га киритилган 1176 та оилага 876 та саҳоватпеша тадбиркорлик субъектлари ва ҳомийлар ихтиёрий асосда бириктирилди. Бугунги кунга қадар юқоридаги тадбирлар асосида “Темир дафтар”га киритилган 1176 та оилаларда истиқомат қилувчи 1018 нафар оила аъзоларининг бандлиги таъминланди. Амалга оширилган ишлар натижасида халқ депутатлари туман Кенгаши қарорига асосан 337 та эҳтиёжманд оилаларда истиқомад қилувчи 1615 нафар фуқаролар қўллаб-қувватлаш дафтаридан чиқарилди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонларига асосан, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қуватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам бериш юзасидан туманда ўтказилган хатловлар натижасида “Темир дафтар”га кирмаган, лекин бугунги кунда доимий даромад манбаига эга бўлмаган, эҳтиёжманд 836 та оилалар аниқланди, натижада эхтиёжманд оилалар 1557 тага, унда истиқомат қилувчи аъзолар сони эса 6002 нафарга етди.
Туманнинг 4 та сектор раҳбарлари, ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи биргаликда жойига чиқиб бир марталик моддий ёрдамни ўз эгаларига етказиш мақсадида тасдиқланган график асосида ўрганиш натижасида доимий яшаш жойидан чет элга ишлаш учун кетган фуқаролар ҳамда бошқа ҳудудга кўчиб кетганлиги ва турмуш қуриш ёшига етган қиз фарзандларини турмушга чиқарган оилалар ва уларнинг аъзолари аниқланиши натижасида шакиллантирлган рўйхат асосида 18 та оилаларда истиқомат қилувчи 224 нафар фуқаролар доимий яшаш манзилларида йўқлиги сабабли ажратилган жами 49,2 млн. сўм маблағлар туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ҳисоб рақамига қайтарилди.
Қолган 1539 та оилаларда истиқомат қилувчи 6002 нафар жумладан, “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи 703 та оилаларда истиқомад қилувчи 2 815 нафар, “Темир дафтар”га рўйхатга киритиш таклиф қилинаётган 836 та оилаларда истиқомад қилувчи 3 187 нафар фуқароларга жами 1 320 млн 440 минг сўм пул маблағлари ҳар бир фуқарога 220 минг.сўмдан тарқатиш ведомостларига асосан бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлиғича тарқатилди.
Туманда 201,9 минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, шундан 101,8 минг нафари эркакларни, 98,2 минг нафари аёлларни ташкил қилиб 111,6 минг нафар фуқаролар меҳнатга лаёқатли ҳисобланади. 2020 йилнинг 1 август ҳолатига ишсиз фуқаролар сони 8,9 мингтага ёки ишсизлик даражаси 7,9 фоизга тўғри келмоқда.
Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, туманга йил бошидан буён 1743 нафар мигрантлар қайтиб кириб келган ва уларнинг 505 нафари ишсиз мигрантлар деб топилиб 165 нафари ёки 32.6% доимий иш билан таъминланган.
Туман ҳокимининг маърузасидан сўнг, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ахроржон Худойберганов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фарҳоджон Бектошев, 4-сектор раҳбари Қуёшбек Бекмирзаевларнинг ҳам ахборотлари эшитилди.
Сессия кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашувчи марказ директори Жалолидин Юнусов ва туман Кенгаши депутати Ғайратжон Юлдашевлар музокарада иштирок этишди
Кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.