- Bosh sahifa
- Yangiliklar
Тошлоқлик фермер пахта режасини ортиғи билан бажарди
×
Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Комилжон ота зиё” фермер хўжалиги аъзолари пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик ва бошқа соҳаларда яхши натижаларга эришиб келмоқда.
- Ўтган йили 102 тонна ўрнига 120 тоннадан ортиқ пахта топшириб, режани анча ошириб бажарганмиз. Бу йил ҳам катта мақсадларни кўзлаб меҳнат қиляпмиз , - дейди “Комилжон ота зиё” фермер хўжалиги раҳбари Шукрилло Миллабоев.
Фермер хўжалиги аъзолари Раъно Умрзоқова, Саида Мансурқулова, Зарифа Эргашева ҳамда Барно Тешабоева каби илғорларнинг ғайрат-шижоати ҳаммага ибрат бўлмоқда.
– Жамоамизда 46 нафар ишчи ва хизматчи бор, - дейди теримчи Барно Тешабоева. – Улар учун ҳар жиҳатдан қулай шароит яратиб берилган. Илғорлар ўз вақтида рағбатлантирилиб бориляпти. Ҳар куни 150-200 килограммдан пахта териб, “оқ олтин” хирмонини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқдамиз. Терим пуллари вақтида берилаяпти.
Хўжалик пахтакорлари қабул пунктларига режадаги 104 тонна ўрнига 110 тонна режани ортиғи билан бажарди.