Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Аср маркет" кредит магазини очилди
2020-09-28 17:36:45 300
Тошлоқ тумани 3-сектор ҳудудидаги Қанжирға маҳалласида тадбиркор Эргашали Мирзаумаров томонидан аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида кредит магазини бунёд этилди. "Аср маркет" кредит магазинининг очилиш маросимида туман ҳокими А.Джурабаев ва сектор раҳбарлари иштирок этишди. Кредит магазинида аҳоли учун кўплаб қулайликлар ва имтиёзлар белгиланган. У ерда фуқаролар оилалари учун маиший техника воситалари, мебель жиҳозлари ва бошқа зарурий буюмларни шартнома асосида сотиб олишлари мумкин. Шунингдек тадбиркор томонидан ҳарид қилинган маҳсулотларни етказиш ҳамда ўрнатиб бериш хизматлари ҳам йўлга қўйилган. Мазкур фаолиятни йўлга қўйилиши билан ҳудуддаги ўндан ортиқ ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.Сектор раҳбарлари тадбиркор фаолиятини ва яратилган шарт-шароитларни ўрганишиб, ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва кўрсатмаларини бериб ўтдилар.