Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
«Меҳр-саховат» кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди
2020-10-05 18:03:53 272
Жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан «Меҳр ва саховат» кўкрак нишони таъсис этилганди. Давлат раҳбарининг мазкур ҳамда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси махсус қарор қилиб қилиб, унда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланадиган соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар рўйхати тасдиқланди.Бугун Тошлоқ тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда 17 нафар фидойи инсонларга кўкрак нишонлари топшириш маросими ташкилланди. Кўкрак нишонларини туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев йиғилганларнинг олқишлари остида эгаларига топширди.