Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳурматли тадбиркорлар!
2020-10-17 18:08:36 267
Сизларга шуни маълум қиламизки, вилоят ва туман ҳокимларининг ташаббуслари билан туман Давлат хизматлари маркази биносининг 2-қаватида Тадбиркорлик уйи ташкил этилди. Уни ташкил этишдан асосий мақсад - ҳар бир тадбиркор мурожаатини белгиланган меъёрлар аосида тезкорлик билан ижобий ҳал этиш, тадбиркорга кўмакчи ва суянч бўлишдан иборатдир. Сизнинг муаммо ва масалаларингиз мурожаат бўлиб тушганидан сўнг, белгиланган муддатда ҳал этилиши таъминланади.
Тадбиркорлик уйига соҳага доир барча масалалар бўйича туман ҳокимининг 1-ўринбосари Камолиддин Умаровга мурожаат қилишингиз мумкин! Тадбиркорлар уйида ер ажратиш, инфратузилмалар бўйича архитектура масъул мутасаддилари доимий равишда фаолият юритади ва барча ҳужжатлар битта жойда ҳал этилиб, тайёрланади.
Тадбиркорлик уйи фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиш бориш мақсадида унинг Телеграм канали, ижтимоий тармоқларда махсус саҳифаси очилади ва тадбиркорлар учун онлайн мурожаат қилиш имконияти ҳам яратилади.