Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокими ҳудудларда

×

 2020-10-19 18:01:52    185

PDF yuklash
Chop etish


????Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев кунлик иш режасига кўра,  2-сектор раҳбари Аҳрорбек Худойберганов ҳамроҳлигида Янгийўл маҳалла фуқаролар йиғинида "Темир дафтар"да турган оилаларга субсидия маблағлари ҳисобига иссиқхоналар қурилаётган ер майдонига борди. Мазкур ерда 100 та иссиқхона қурилиши якунига етказилмоқда. Тез кунларда тумандаги 100 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланиши назарда тутилган. Туман ҳоким қурувчилар билан иш самарадорлигини ва сифатини ўрганди.

????Туман ҳокими Заркент маҳалласида фуқаролар билан учрашиб,  уларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглади. Кўчани асфалтьлаштириш масаласи тегишли Дастурга киритилиб,  чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек мазкур кўчадаги электр таъминоти масаласи ҳам муҳокама этилди.  Электр тармоқлари корхонаси томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ҳам чора-тадбирлар белгилаб олинди.

????А. Джурабаев Юқориқишлоқ маҳалласида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳа билан ҳам танишди. Қалъача ҳудудида "Туронбанк" томонидан молиялаштирилган лойиҳа ҳудуддаги 50 гектар майдонда амалга оширилмоқда. Тумандаги 50 та тадбиркорларнинг ҳар бирларига бир гектардан ажратилган бўлиб, иссиқхоналар қурилиши амалга оширилмоқда. У ерда лимончилик коперациясини ташкил этиш назарда тутилган.Туман ҳокими масъулларга ишни тез ва сифатли амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.