Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА

×

 2020-10-20 18:35:33    269

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари туман Кенгашининг 21 сессиясида давлатимиз Раҳбари раислигида жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Сессияда сектор раҳбарлари ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича ҳисобот беришди.

Туманимиз аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2020 йилнинг 9 ойи давомида тижорат банклари томонидан чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш мақсадида қарийб 5,4 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Бундан ташқари халқаро молия институтлари томонидан ажратилган 1,040 млн.доллармаблағлар ҳисобига165 бош йирик шохли чорва моллар олиб келинди.

Мамлакатимизда яратилган қўлай шарт-шароитлар самарасида жорий йил 9 ойида туман бўйича 4,7 минг тонна гўшт, 27,1 минг тонна сут, 21,1 минг тонна картошка, 61,8 минг тонна сабзавот, 2,8 минг тонна полиз, 13,4 минг тонна мева, 16,9 млн. дона тухум маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳоли дастурхонига етказиб берилди. Ушбу маҳсулотларни етиштириш ҳажмлари бўйича аввалги йилларга нисбатан барқарор ўсиш суръатлари таъминланди. 

Бироқ, туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда етарли ишлар ташкил этилмаганлиги, даврий равишда янгиланиб турадиган озиқ-овқат заҳирасини яратишга эътибор қаратилмаганлиги бозорлардаги нарҳ-наволарни ошиб кетишига олиб келмоқда. Шунинг учун ҳам туманда бугунги кундаги энг муҳим вазифа – аҳоли учун арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, бу орқали одамларнинг кайфиятини кўтариш ва эртанги кунга бўлган ишончини орттириш ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, туманнинг 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 203 минг нафардан ортиқ фуқароларимизни жорий йилнинг 1 ноябридан 2021 йилнинг 1 майгача бўлган даврдамол ва қўй гўшти, парранда гўшти, тухум, шакар, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ун ва ёғ маҳсулотларга талабини аниқ ҳисоб-китоби ишлаб чиқилди.

Аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига таъминланиши ҳамда етишмаган маҳсулотларни қоплаш манбаларига аниқлик киритилди. Таҳлилларга кўра, туман аҳолисини  2,0 минг тонна пиёз, 1,5 минг тонна сабзи, 995 тонна гуруч, 7,1 минг тонна ун маҳсулотлари, 21,1млн. дона тухумга бўлган эхтиёжи маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан 100 фоиз таъминланади.

Гўштга бўлган талабни қондириш, умуман истеъмол бозорида гўшт маҳсулотларини кўпайтириш мақсадида туман марказий дехқон бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди.

Ярмаркага 25 та чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан мол ва қўй гўшти, 1 та фермер хўжалиги томонидан парранда гўшти, 8 та фермер хўжаликлари томонидан балиқ,              2 та фермер хўжалиги томонидан тухум маҳсулотлари белгиланган жадвалга асосан арзон нархларда етказиб беришлари кўзда тутилган.

Туман аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли ташкил этиш орқали нарх-наво барқарорлигини сақлаш муҳим вазифалардан биридир. Бу борада ҳокимлик ва сектор раҳбарларидан катта масъулият талаб қилинади. Сессияда ана шу масалалар чуқур таҳлил этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Сессияда вилоят хокимининг биринчи ўринбосари М. Убайдуллаев, Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н. Тилаволдиевлар иштирок этиб маърузалар бўйича ўз фикр ва мулохазаларини билдиришди. Шунингдек сессияда вилоятимиз ОАВ вакиллари ва блогерлар ҳам қатнашиб маърузалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан керакли жавобларни олишди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.