Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЯНГИ “ЎЗБЕК АЛИФБОСИ” ёҳуд ёшларнинг “тежамкорлиги” хусусида

 2020-10-21 17:59:49    265

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда аксарият ёшлар кўп вақтларини интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда ўтказишмоқда. Айнан ижтимоий тармоқлар орқали ўз “таниш”ларини топишиб, ҳатто турмуш қуриш ҳақида ҳам келишиб олмоқдалар. Ҳозирда тил муаммолари қаторига, ҳеч шубҳасиз ижтимоий тармоқда дунёга келган янги “ўзбек алифбоси” ҳам қўшилган. Қизиқарли томони шундаки айрим ижтимоий тармоқдаги “тилшунослар” янги алифбо яратишибди. Ундан ҳам қизиғи бу алифбода 6, 4 сингари рақамлар, “w” сингари чет тили ҳарфлари ҳам ўзбек тилида қўлланилади. 6 рақами “о’”, 4 эса “ch” ва инглиз тилидаги “w” ҳарфи “sh”ҳарфини англатар экан.Хўш, бу алифбонинг юзага келиши ва оммалашишига нима сабаб бўлди экан, дерсиз? Тежамкорликми ёки тезкорлик? Агар тежамкорлик десак, наҳотки улар бир ҳарф учун сарфланадиган маблағ билан бойиб қолсалар?! Тезкорлик десак, хабарнинг қисқа сониягагина кеч қолиши она тилига ҳурматсизлик қилишга сабаб бўла олмайди-ку!

Мушоҳада қилиб кўринг-а, деярли бундай алифбонинг шаклланишига арзирли сабаб топа олмайсиз. Лекин буни ахборот асри ёки ёшликдаги бир ҳавас, эрмак деб ўз ҳолига ҳам ташлаб бўлмайди. Чунки...Яқинда бир газетада ўқидим: “Хорижлик танишим: “Сизларнинг тилингизда 6, 4 рақамлари ҳарф ўрнида қўлланиладими...”  деб сўраб қолди” , деб ёзилади мақолада. Бу шунчаки бир мулоҳаза холос. Аммо ўз навбатида тилимизга берилган бир баҳо ҳамдир.Яқин яқиндан буён айрим ачинарли воқеаларга ҳам мана шу “янги алифбо” сабаб бўлмоқда. Бир йигит ижтимоий тармоқда танишган қизини учрашувга чақирса, қиз “wowilayapsiz” деб ёзиб юборибди. Йигит буни “вовиллаяпсиз” деб тушуниб қизни яхшигина койибди. Барчамизга кундек равшанки ижтимоий тармоққа “дўст” тутинган қиз ҳам бўш келмайди. Унга “яхшилаб” тармоқчасига жавоб ёзибди. Қисқаси турмуш қуриш арафасидаги ёшлар “замонавий алифбо” сабаб ажралишибди.Яна бир мисол. Бир киши хотинини мақтаб “6ta(ўта демоқчи) aqilli xotinim bor-da” деб ёзган экан. Энди ўзидан бошқа беш кундоши борлигини билган аёлнинг аҳволини тасаввур қилаверинг. Бунга ҳам ўша “алифбо” сабаб.

Зеро, Ҳазрат Навоий бир ғазалида таъкидлаганидек, “Бир хазонга боғбон моне бўлолмас”. Яъни, хазонни боғбон тўхтата ололмаганидек, бир мақола билан бу муаммони йўқотиб бўлмайди. Тилимизни соф сақлаш эса ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини асло унутмаслигимиз керак.

Фурқатжон ҚОДИРОВ.