Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тошлоқ ҳокими гўшт нархини пасайтириш бўйича таклиф берди
2020-10-24 19:24:38 258
Тошлоқ туманида бўлиб ўтган сессияда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев гўшт нархининг барқарорлигини таъминлаш масаласида таклиф берди. Ҳоким чорва маҳсулотларини бозорга «ўртакашларсиз», тўғридан-тўғри етказиб бериш орқали гўшт нархининг кескин ошиб кетишини олдини олиш мумкинлигини таъкидлади.
«Жойларда ўрганганимизда мол-қўй боқаётган одамларимиз 45-50 минг сўмдан сўйиб берса, уни яна кимдир — иккинчи одам олиб келиб, учинчи одамга беряпти. У майдалаб, бозорда қиммат нархда сотяпти. Шунинг учун, ҳар бир фермерларга алоҳида ҳудуд ажратиб бердик. У ўша ерда ўзининг сотувчиси билан маҳсулотини сотади. Мисол учун, бугун бир мол сўйса, битта, иккита сўйилса, иккита сотади. Дўконда арзон нархда чиройли қилиб, савдо йўлга қўйилгандан кейин унинг нариги томонида турган қассоблар ҳам — ҳамма ўша тарафга кетгандан кейин, у ҳам нархини туширишга ҳаракат қилади», — дейди Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Жўраев.