Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман Кенгаши cессиясида: Фармон лойиҳасига таклифлар берилди
2020-10-26 11:31:25 252
Халқ депутатлари Тошлоқ тумани Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда сектор раҳбарлари, тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депуталари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, умумтаълим мактаб директорлари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Бугунги сессия кун тартибида “2020 йил 11 октябрь куни ўтказилган бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сайлови натижалари тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси тўғрисида”ги масалалар киритилди.
Кун тартибидаги биринчи масала “2020 йил 11 октябрь куни ўтказилган бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сайлови натижалари” юзасидан Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси Ўрмон Каримовнинг ахбороти эшитилди.
Ахборотда 2020 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра туман ҳокими Абдукаххор Джурабаев 21-Найман сайлов округидан туман кенгаши депутати этиб сайланганлиги таъкидланди. Шундан сўнг сессия раислигини Абдукаххор Джурабаев олиб борди.
Туман ҳокими ҳудуддаги аҳоли, сайловчилар халқ депутатлари туман Кенгаши депутати этиб сайлаганликлари, яна бир бор ишонч билдирганлари учун ўз миннатдорчилигини билдириб ўтиб, бундан буён ҳам, бор билим, тажриба ва куч-қувватини бу юксак ишончни оқлашга, туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ривожлантириш ва юксалтиришга, халқимиз учун муносиб яшаш ва меҳнат шароитларини яратиб беришга, туман ҳудудини янада ободонлаштириш ишларига сарфлашини айтиб ўтди.
Кун тартибидаги навбатдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири Абдумажид Солиев ахбороти эшитилди.
А.Солиев яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим–тарбия тизимини янада такомиллаштириш илм-фан соҳасини ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора–тадбирлар тўғрисида“ги Фармони эълон қилиниши кутилаётганлиги, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар жойлардаги мавжуд ҳолатни батафсил ўрганиб чиқилиб, қуйи органларнинг таклиф ва мулоҳазалари ҳам инобатга олинган ҳолда, бошқача айтганда умумхалқ муҳокамасига қўйилиб кейин қабул қилинаётганлигига эътибор қаратди. Шунинигдек, туман халқ таълими бўлими ҳам ушбу Фармон учун маҳаллий шарот-шароитдан келиб чиққан ҳолда бир қатор таклифларни тайёрлаганликлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан 22-умумтаълим мактаби директори Рўзихон Тўхтаматова, 30-умумтаълим мактаби директор ўринбосари Сохибахон Умматалиева, туман кенгаши депутати, ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Зиёда Халиловалар музокаро учун сўзга чиқишди.
Сессия давомида Фарғона политехника институтининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Илхомжон Холиддинов сўзга чиқиб мазкур Фармон лойиҳаси бўйича ўз-фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бугунги сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.