Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЯРАШУВ – МИЛЛИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ИФОДАСИ

 2020-10-27 17:39:12    292

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишдан кўзланган бош мақсад фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялашдир. Ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида гап кетганда, ярашув институтининг аҳамияти тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Бағрикенглик ва кечиримли бўлиш каби миллий анъаналаримизни инобатга олиб, ярашув институти жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 29 августда бўлиб ўтган иккинчи чақириқ VI сес­сиясида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси би­лан «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жи­ноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун қабул қилинган эди. Қонунга асосан суд амалиётида ярашув институти жорий этилди. Жиноий жазоларни либераллаштириш ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришнинг янги босқичига қадам қўйилди.

Ушбу янгилик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 66l-моддасида ўз ифодасини топди. Агар шахс Жиноят кодексининг 661-моддасида кўрсатилган жиноятлардан бирини содир этса, айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса, етказилган зарарни бартараф этса, илгари оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланмаган бўлса, унга нисбатан жавобгарликдан озод қилишнинг мазкур тури қўлланилади. Жавобгарликдан озод қилишнинг бу тури бошқаларидан шуниси билан фарқ қиладики, унга кўра, жиноятни содир этган шахс жавобгарликдан озод қилиниши учун жабрланувчига етказилган зарарни тўла қоплаб, у билан ярашган бўлиши ва жабрланувчи ярашишга розилик бериши лозим.

Суд амалиётига 2001 йилдан бошлаб ярашув институти киритилди ва у самарали фаолият кўрсатмоқда. Ярашув институтининг талабига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноий қилмишни содир этган шахс жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод қилинади.

Ярашув аввало жабрланувчининг манфаатига хизмат қилади. Биринчидан, жабрланувчига етказилган зарар тез ва тўла қопланиши таъминланади. Энг муҳими, ярашув жамиятда судланганлик ҳолатини камайтириш билан бирга, унинг узоқ давом этадиган оқибатларини бартараф қилиш имкониятларини беради. Энг асосийси, судланувчи бу орқали «судланган» деган тамғадан халос бўлади. Бу камида шунча жабрланувчининг бузилган ҳуқуқи тикланишига сабаб бўлади. Ярашув институти жорий этилиши амалиётда ўзининг ижобий жиҳатларини кўрсатаётганлигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Айни пайтда дастлабки тергов ишларини олиб бориш ва ишни судда кўриб чиқиш учун сарфланадиган муддатлар анча қисқарди. Агар ўзбек тилининг изоҳли луғатига назар ташласак, «яраш», «ярашмоқ» сўзлари ўзаро жанжални тўхтатмоқ, урушмасликка аҳд қилмоқ, муносабатни яхшиламоқ, тотувлашмоқ маъносини беради. Шу маънода, адашиб хато қилганларни тўғри йўлга солиш, ҳаётда ўз йўлини топишида кўмаклашиш, кечиримлилик каби олижаноб мақсадларни ўзида мужассамлаштирган ярашув институти шубҳасиз инсонпарварликнинг ёрқин намунасидир.

Бир сўз билан айтганда, мустақиллик йилларида суд-ҳуқуқ тизимида ўтказилган ислоҳотлар туфайли қонунларимиз либераллашиб, инсоннинг ҳуқуқи ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинадиган бўлди.  

 

Ж.Махаммаджонов ,
жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг девонхона мудири.

Ҳ.Омонов,
жиноят ишлари бўйича Тошлоқ тумани судининг судья ёрдамчиси.