Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сектор раҳбарлари ҳудудларда

×

 2020-10-28 18:11:37    194

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев 1-сектор штабида Найман,  Чек ва Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларни қабул қилди. Сайёр қабул давомида фуқаролардан кўчани шағаллаштириш,  электр таъминотини яхшилаш,  ичимлик суви тармоғини тортиш ва имтиёзли кредит олиш каби 10 дан ортиқ мурожаатлар эшитилди.Мурожаатлар бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.

Бугун туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ва туман прокурори Аҳроржон Худойбергановлар пахта далаларида бўлишиб,  теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.Тадбир давомида фермер хўжаликларидаги илғор теримчилар ва "Темир дафтар"да турувчи оилалар вакилларидан иборат ҳашарчиларга эсдалик совғаларини топширдилар. Туманимиздаги пахта майдонларида фидойилик қилаётган теримчиларни рағбатлантириш тадбирлари давом этмоқда.