Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди
2020-11-17 18:31:16 257
Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Тошлоқ туман бўлимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. Қабул давомида 50 дан ортиқ фуқароларнинг ер ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик, даволаниш бўйича моддий ёрдам, ишга жойлашиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди. Туман ҳокими қабулида фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тўлиқ эшитилгач масалага ечим топиш бўйича шу ернинг ўзида аниқ чора-тадбир белгиланди.Бугун ўтказилган туман ҳокими қабулида 12 та мурожаат шу ернинг ўзида ҳал этилди, 18 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, ўрганиш ва муддат талaб этилган мурожаатлар эса назоратга олинди. Фуқароларнинг ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаатларига ҳам ўз вақтида муносабат билдирилиб тегишли мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.