Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА
2020-11-20 23:35:03 288
Бугун Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда сектор раҳбарлари, тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депуталари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Сессияни туман ҳокими А.Джурабаев олиб борди.Сессия кун тартибида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари, туманда жамоат тартибини сақлаш ва ҳавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.