Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бош вазир ўринбосари Бекзод Мусаев Тошлоқ туманига ташриф буюрди
2021-01-27 18:07:23 234
Бош вазир ўринбосари Бекзод Мусаев ва вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов бугун Тошлоқ туманида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар билан яқиндан танишишди.Меҳмонлар туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамроҳлигида илк ташриф 1-сектор ҳудудидаги Хўжаариқ маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаро Ҳалимжон Ҳайдаров томонидан ташкил этилган тадбиркорлик субъекти бўлди.
"Отабек" оилавий корхонаси янги бино иншоотини қургандан сўнг, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари учун алоҳида хоналарни ажратган. У ерда озиқ-овқат савдо дўкони, автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонаси, миллий таомлар ошхонаси ташкил этилган. Шунингдек, бинонинг иккинчи қаватида тикувчилик цехини ҳам ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу билан маҳалла ҳудудидаги "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган 50 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланади.
Б.Мусаев тадбиркор билан суҳбатда фаолиятни янада кенгайтириш, янги ишчи ўринларини яратиш, қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш бўйича ўз фикрларини билдирди.Кейинги ташриф туман аҳоли бандигига кўмаклашиш маркази қошида ташкил этилган касбга қайта ўқитиш масканида бўлишиб, у ерда олиб борилаётган ўқув жараёнлари билан яқиндан танишишди.Касбга қайта ўқитиш маскани 5 та йўналиш бўйича ишсиз фуқароларни қайта ўқитишга мослаштирилган. Ташриф давомида масканда яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.Ўқувчилар билан суҳбатлашилди.Мутасаддиларга масканга ишсиз фуқароларни жалб этиш, қайта ўқитишни сифатли олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.Ташриф давомида меҳмонлар туман марказида янги бунёд этилган "Ёшлар маркази"да ҳам бўлишди.
Марказда "Ёш дастурчи" ва инглиз тили тўгараклари фаолияти билан, шунингдек, кутубхонадаги китоблар фонди билан яқиндан танишдилар.Б.Мусаев тошлоқлик ёшлар билан суҳбатлашиб, улар томонидан билдирилган таклифларни ўрганиб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.