Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фарғона вилоят суди раиси Тошлоқда сайёр қабул ўтказди
2021-01-29 20:12:18 282
2021 йил 13 январдаги Фарғона вилоят суди томонидан 2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини бевосита жойларда сайёр қабул ва очиқ мулоқотлар ўтказиш бўйича тасдиқланган тадбирлар режаси ижроси ижро юзасидан жойларда кўплаб содир этилаётган жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, оилавий низолар, бошқа фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар, иқтисодий ишлар юзасидан тушунтириш, профилактика ишларини амалга ошириш, аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ва тушунтириш бериш бўйича Фарғона вилоят суди раиси Ш.Камолов Тошлоқ тумани Халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул ўтказди.
Ўтказилган сайёр қабулда Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Ушбу фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, мурожаатлари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилиб, мурожаатлари назоратга олинди.
А.Акрамов,
жиноят ишлари бўйичаТошлоқ тумани судининграиси.