Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Оила-муқаддас даргоҳ
2021-01-30 19:23:14 278
Тошлок туманида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг топшириғига асосан ҳар шанбаси “Аҳил оила куни” деб эьлон қилинган. Шунингдек, Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшлари форумида ёш оилалар ўртасидаги ажримлар, ҳар бир ажралиш туфайли бегуноҳ гўдаклар етим бўлиб қолаётганлиги, бу салбий ҳолатлар барчамизни жиддий ташвишга солиши кераклиги, кенг жамоатчиликка, кўпни кўрган кекса-нуронийлар ва меҳрибон онахонларга оилавий низоларнинг олдини олиш, келишмовчиликларни бартараф этиш, оилаларни сақлаб қолиш борасида мурожаат этган эди.
Бугун тумандаги “Ёшлар маркази”да 20 та янги оилалар, 40-50 йил бирга умргузаронлик қилган отахон ва онахонлар таклиф этилди. Ушбу тадбирда туман ҳокими А.Джурабаев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари К.Кавлонова, кексалар масалалари бўйича ўринбосари Ў.Каримовлар иштирок этишиб, ёшларга Давлатимиз раҳбарининг мурожаатномада билдирилган фикрлар бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.