Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тадбиркор томонидан 30 дан ортиқ хонадонларга қулайликлар яратилди

×

 2021-03-29 19:31:15    253

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, ҳалқ фарованлиги даражасини юқори поғоналарга кўтариш, кичик бизнес, оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни оммалаштириш ва тараққий топтириш кейинги йилларда ўзгача касб этмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан “Тадбиркор – юртга мададкор” тамойили илгари сурилиб, кўплаб имтиёз ва имкониятлар берилмоқда.
Тошлоқ туманилик тадбиркор Фарҳоджон Ботиров ҳам 1999 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келади. 2018 йилда Бешолиш даҳасидан Давлат активлари Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан сотувга қўйилган 0,5 гектар ер майдонини сотиб олган тадбиркор янги лойиҳалар устида иш бошлади. Шу йили туман ҳокими томонидан тадбиркорга қўшимча 0,85 гектар ер майдони ҳам ажратиб берилди.
- 14 хил турдаги автомобилларга свича кабеллари ва металдан труба ҳамда профиллар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширдик. Лекин 2020 йилга қадар автомобилларга свича кабеллари ишлаб чиқариш учун сертификат олиш муаммо бўлди. Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ёрдами билан сертификат олинди. Ҳозирда мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан 70 га яқин ишчилар хизмат қилмоқда, - дейди биз билан суҳбатда “Agro impex valley” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона  таъсисчиси Ф.Ботиров. - Ҳозирда металдан катта ҳажмдаги труба ва профиллар, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишни бошладик. Бу лойиҳаларни йил якунига қадар тугаллаб, қўшимча 130 дан ортиқ иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.
Албатта, тадбиркор ташаббуси билан ҳуддуддаги 50 дан ортиқ “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда “Темир дафтари”га киритилган хонадонлардаги ишсиз фуқаролар доимий даромад манбаига эга бўлишди. 
Маҳаллада тадбиркор сони қанчалик кўп бўлса, ўша ҳудуддаги муаммоларнинг ҳал этилиши, ижобий ишларнинг салмоғи ҳам кўп бўлади. Фарҳоджон Ботиров Тошлоқ туманидаги Пиёзчилик маҳалласи Муҳандис кўчасида яшайди. Тадбиркорнинг кўп йиллик орзуси шу йили амалга ошди. 30 дан ортиқ хонадон яшайдиган кўчанинг 400 метр қисми 4,5 метр кенгликда асфальт қилинди. Кўчага еттита бетон таянч устунлари ўрнатилиб, 1000 метрдан ортиқ тармоқ линиялари тортилди, кўча ёритгич чироқлари ўрнатилди. Шунингдек, бир неча йиллардан буён ковланмаган ариқнинг 300 метрга яқин қисми тозаланиб, аҳолининг томорқадан фойдаланишдаги суғориш муаммолари бартараф этилди. Тадбиркор Ф.Ботиров ҳудуддаги эҳтиёжманд оилаларга ҳам доимо ёрдам қўлини чўзиб келмоқда. Яқинда бир эҳтиёжманд оиланинг кўча деворлари қуриб битказилиб, хожатхона қуриб берилди.
Дарҳақиқат, бундай саҳоватпеша тадбиркорларимиз сони туманимизда йил сайин ортиб бормоқда. Бунга мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсат, туман ҳокимининг “Тадбиркорлар уйи”да ўтказаётган қабули ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида сектор раҳбарлари томонидан тадбиркорлар учун ташкилланаётган сайёр қабулларда муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилаётганлиги каби ижобий ишларнинг ўрни беқиёс, десак муболаға бўлмайди. 2019 йилда туманимизда 274 та тадбиркорлик субъектлари очилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 398 тага етди. Жорий йилда эса 435 та тадбиркорлик субъектларининг очилиши режалаштирилган. Албатта, бу ҳам Тошлоқ туманида тадбиркорлик муҳитининг яхшиланганлиги, аҳолининг ишбилармон қатламига қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигидан далолатдир.
Ўйлаймизки, туманимиздаги фаол тадбиркорларимиз Фарҳоджон Ботиров сингари фаолиятларини янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринларини яратиш, туман иқтисодиётини янада кўтариш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш сингари эзгу ишларни давом эттиришади. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Тадбиркор – юртга мададкор”дир.

Фурқатжон ҚОДИРОВ, 

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.