Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тошлоқ тумани ҳокимининг кунлик фаолиятидан
2021-03-29 19:38:09 237
***Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев томонидан ўтказилган қабулда фуқаро Ойгулхон Акбарова кўчатчиликни риводлантириш мақсадида ер майдони ажратиш масаласида мурожаат қилган эди. Бугун туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари мазкур мурожаатни ижобий ҳал этиш мақсадида туман ҳокимлиги заҳирасидаги ер майдонларини ўрганишди. Мурожаатчига Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимлиги заҳирасидаги 2 гектар ер майдонини ажратиш чоралари кўрилди. Фуқарога ҳудудидаги 20 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тушунтиришлар берилди.
***Туман ҳокими кунлик иш режасига мувофиқ, "Тадбиркорлар уйи"да қабул қилинган мурожаатларни ўрганиб чиқди ва тадбиркорлар учун қабул ўтказди.Ҳар бир мурожаат алоҳида тартибда ўрганилиб, ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди."Тадбиркорлар уйи" фаолиятини янада фаоллаштириш, муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.Шунингдек, туман ҳокими "Тадбиркорлар уйи"да навбатдаги қабулини ҳам ўтказди. Қабул давомида 10 га яқин тадбиркорларнинг фоалиятларини кенгайтириш бўйича "Кичик саноат зонаси"дан ер ажратиш, имтиёзли кредит олиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари эшитилди. Мурожаатларнинг 4 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.Муддат ва ўрганиш талаб этган мурожаатлар ижрога қаратилди.
***Туман ҳокими 1-сектор ҳудудидаги "Қизил ҳудуд"га тушган "Найманбўстон" маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини ўрганди. Ободонлаштириш ишларида фуқаролар иштироки ва олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишди.Маҳалла фуқаролар йиғини биносида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бинонинг том қисми янгиланиб, пардозлаш ишлари якунига етказилди. Ҳозирда жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.Маҳалла қабристонидаги эскирган бино иншооти ҳам бузилди. Бино ўрнига янги, замонавий кўринишдаги иншоотни қуриш ишлари бошланди. Маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган вакиллар ва сектор раҳбари томонидан хонадонларда ўрганишлар ҳам олиб борилмоқда. Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан чоралар белгиланмоқда. Туман ҳокими маҳаллада олиб борилаётган ишларни сифатли, белгиланган тартибда олиб бориш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
***Бугун туман ҳокими кунлик иш режасига мувофиқ 1-сектордаги ММТП ҳудудларида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди. Ҳудудда ҳозирда бошоқли дон парвариши, минерал ўғит билан тўйинтириш, озиқлантириш, чигит экиш ишларига тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда. Сектор раҳбари ҳар бир фермер хўжалиги раҳбарлари, соҳа мутахассислари, бириктирилган вакиллар ҳамда ишчилар билан суҳбатлашиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида айни кунларда амалга оширилаётган барча ишлар белгиланган ҳосилни йиғиштириб олишда муҳим эканлигига эътибор қаратди. Шунингдек, ҳар бир масъул ходимларга иш жараёнини сифатли ҳамда белгиланган тартибда олиб бориш бўйича кўрсатмалар берди.Сектор раҳбари ҳудуддаги ер майдонлари атрофидаги экилган теракларни кесиш, ўрнига тут кўчатларини экиш бўйича олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, ишчи гуруҳи аъзоларига топшириқлар берди.
***А.Джурабаев кунлик иш режасига кўра, тумандаги 3 та биолабараторияларнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Биолабараторияларда ишчи ходимлар учун яратилган шароитлар, лабаратория ускуналари ўрганилди. Туман ҳокими биолабараторияларни 2021 йил мавсумида узлуксиз фаолият олиб боришини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (http://t.me/toshloq_axborot_xizmati)