Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокими таълим муассасаларига ташриф буюрди

×

 2021-04-02 17:36:55    188

PDF yuklash
Chop etish


Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашдек муҳим вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида реконструкция ишлари олиб борилиши белгиланган. Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда мутасадди идоралар раҳбарлари мазкур таълим муассасасида бўлишиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. 
Мактабда Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди синфлари ташкил этилиши, спорт майдончаси ва зали таъмирланиши ҳамда замонавий спорт анжомлари билан таъминланиши белгиланган.

Шундан сўнг, туман ҳокими 1-сектор ҳудудидаги 15-мактабда бўлиб ўқув-тарбия ҳамда ободонлаштириш ишлари билан ҳам яқиндан танишди. Ташриф давомида таълим муассасаси раҳбари ҳамроҳлигида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнларининг ўз вақтида олиб борилиши, ўқувчиларнинг мактаб кутубхонасидан файдаланишлари, шунингдек ўқувчиларнинг дарсга қатнашиш давоматлари кўриб чиқилди.

Туман ҳокими таълим самарадорлигини янада ошириш, ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш сифатини яхшилаш ҳамда мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича мактаб директорига кўрсатмалар берди.