Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди

×

 2021-04-05 17:01:23    28

PDF yuklash
Chop etish


Бугун қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Абдуқаҳҳор Қодиров ва вилоят прокурори ўринбосари Фарҳоджон Исмоиловлар Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамроҳлигида туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. 

Тошлоқ тумани марказий ММТПда секторлар ва фермер хўжалиги раҳбарлари, соҳа мутахассислари,  бириктирилган вакиллар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда  сўзга чиққанлар қишлоқ хўжалиги соҳасида айни кунларда амалга оширилаётган барча ишлар белгиланган ҳосилни йиғиштириб олишда муҳим эканлигига эътибор қаратди. 

А.Қодиров туманда ҳозирда бошоқли дон парвариши, минерал ўғит билан тўйинтириш, озиқлантириш, чигит экиш ишларини қисқа муддатда тугатиш ҳамда йўлдош экин сифатида соя экинини экин бўйича топшириқлар берди.