Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Сессиясида масъул раҳбарлар ахборот беришди

×

 2021-04-08 17:00:27    232

PDF yuklash
Chop etish


Бугун халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди. Сессия ишини халқ тепутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев очди ва олиб борди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига сессия котиблигига 12-Тоғлик сайлов округидан туман Кенгаши депутати Улуғбек Мирзаумаров сайланди.

 

Сессия кун тартибидаги “2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичларини бажарилиши ҳамда 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман Дастурини тасдиқлаш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра фаолияти “ўрта” ва “қониқарсиз” ва “яхши” баҳоланган туманда кўрсаткичларни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги ҳақида” ва “Аҳолини муҳтож қатламларини “темир дафтар” киргизиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларни даромад манбаини ошириш ва бандлигини таъминлаш орқали уларни “темир дафтар”дан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида”ги масалаллар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Камолиддин Умаровнинг ахбороти эшитилди.

Шундан сўнг, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган Давлат дастури ижроси ҳақида”ги масала тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзод Исабоев,  “Ҳудудларда янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш, мавжудларининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш ҳақида”ги масала юзасидан  туман ҳокимининг ўринбосари, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Иқболжон Ўлмасов ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида”ги масала бўйича Р.Йигиталиевларнинг ҳам ахборотлари тингланди.

 “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сон қарори ижроси юзасидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳақида”ги масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани халқ қабулхонаси мудири Саминжон Исмаилов, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармони ижроси юзасидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирлар ҳақида”ги масала юзасидан эса Тошлоқ туманидаги  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Фазлиддин Каримовлар ахборот бердилар.

Шунингдек сессияда “Ҳудудларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган таъсирчан чора-тадбирлар ҳақида”ги масала бўйича туман экалогия ва атроф мухитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Тўхтасин Умаров, “Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши ҳузурида “Халқпарвар” жамоатчилик комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги масала юзасидан эса халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Зиёда Халиловалар сўзга чиқдилар.

Бугунги сессия кун тартибида 10 та масала кўриб чиқилиб, қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Сессия ишида кўриб чиқилган масаллар юзасидан масъуллар томонидан тайёрланган ахборотлар туман ҳокимлигининг расмий телеграм каналига жойланади.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.