Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Иқболжон Ўлмасов: Синфдаги 28 нафар ўқувчиларнинг барчалари олий маълумотли бўлишлари учун етарлича шароитни яратиб бераман.

×

 2021-04-09 21:36:32    153

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, "Мен шу синф хонасида ўқиганман!" челленжини давом эттириш туман ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Иқболжон Ўлмасовга топширилган эди.
Бугун Иқболжон Ўлмасов билан ўзи таҳсил олган 9-мактабга ташриф буюрдик. Таълим муассасасида яратилган шаароитлар бўйича ўқитувчилар  ва ўқувчилар билан суҳбатлашилди. Туман ҳокими ўринбосари ўзи таҳсил олган синф хонасида ҳам бўлиб 3-синф ўқувчилари билан суҳбатлашди. Ўқувчиларга китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти, спорт билан мунтазам шуғулланиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини бериб, уларнинг қандай касбни танлаганликлари билан ўртоқлашди. Фаол ўқувчиларга ва синф кутубхонасига 50 дан ортиқ болалар адабиётига оид бадиий китобларни совға қилди. 
И.Ўлмасов ўқувчилар билан дўстона муносабатда бўлди. Улар учун токи мактабнинг битиргунларига қадар, барча шарт-шароитларни яратиб беришини таъкидлаб ўтди. Яқин орада синф хонаси янгича қиёфа акс этиши, замонавий, шунингдек ривожланган давлатлардаги таълим муассасаларининг синф хоналаридан кам бўлмаслигига алоҳида эътибор қаратди. Ўқувчилар ҳам шу ўринда барчалари олдиларига олий таълим муассасаларига кириш, етук кадрлар бўлиб комол топишга сўз бердилар.
Демак челленж иштирокчиси томонидан тез кунларда 9-мактабда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
????Ўзи таҳсил олган синф хонаси замонавий услубда таъмирдан чиқарилади.
????Ҳар ойда энг фаол ўқувчига "Комилов Абдубанноб" номидаги стипендия топширилади.
????Юқори рейтингдаги малакали рус ва инглиз фани ўқитувчилари томонидан бепул тўгараклар очилади.
????Синф раҳбарига дарс машғулотларида фойдаланишлари учун видеопроектор топширилади.
????Синф хонасида ўқитувчилар фойдаланиши учун компьютер жамланмаси совға қилинади.
????Синф хонасида фойдаланиш учун магнитли доска топширилади.
????Шунингдек мазкур синф хонасининг барча жиҳозлари янгиланади.
????Электр ёритгичлари янгиланади.
????Янги, замонавий иситиш воситалари ўрнатилади.
Иқболжон Ўлмасов мазкур челленжни давом эттиришни туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Деҳқоновга топширди. Авазбек Деҳқонов асли Бувайда туманида туғилган, лекин ҳозирда туманимизда истиқомад қилмоқда. Ўз ташаббуси билан фарзандлари таҳсил олаётган 9-мактабга боришини таъкидлаб ўтди. Челленж иштирокчисининг мактабга ташрифи 12 апрель кунига режалаштирилган.
Шу ўринда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати Иқболжон Ўлмасовга челленждаги иштироки учун миннатдорчилик билдиради. Тез кунларда эса амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумотларни берамиз.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати