Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Капитал таъмирдан чиққан ҳамда қўшимча бино қурилган мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларга тантанали тарзда топширилди

×

 2021-04-14 18:12:05    266

PDF yuklash
Chop etish


Таълим-тарбия масаласи – ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам ҳал қиладиган энг муҳим ва устувор масаладир. 
Шунинг учун мамлакатимизда бу масалага давлат миқёсида улкан эътибор қаратилмоқда.Кейинги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбиянинг асосий  ўчоғи бўлган мактабларни бугунги кун талабида жиҳозлаш, ўқувчиларни билим олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиб бериш борасида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Сўнгги уч-тўрт йил мобайнида республикамиздаги 300 дан ортиқ мактаблар капитал реконструкциядан чиқарилди. Вилоятларда барча замонавий талабларга жавоб берадиган Президент мактаблари, ижод мактаблари фалият кўрсата бошлади. Буларнинг барчаси таълим-тарбия жараёнларининг сифати ва даражасини замон талаблари асосида тубдан яхшилаш, фидойи устозларимиз, мазкур соҳада фаолият кўрсатаётган барча жонкуярлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш, уларнинг қадр-қимматини юксалтиришга қаратилгани билан айниқса аҳамиятлидир.
Инқирозга қарши курашиш  дастури доирасида Тошлоқ туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби ҳам капитал реконструкциядан чиқарилиб бугун  ўқувчилар ихтиёрига  топширилди. 1300 дан ортиқ ўқувчиларга 2 нафар олий тоифали,12 та биринчи тоифали, 16 та иккинчи тоифали ва  59 нафар мутахассис устозлар таълим-тарбия  бериб келмоқдалар. Мазкур ўқув маскани 1967 йилда  фойдаланишга топширилган бўлиб 640 ўқувчини ўз бағрига сиғдира оларди. Кейинчалик ўқувчилар сонининг ортиши сабабли мактабга қўшимча 320 ўринли бошланғич синфлар учун бино қурилиб, 960 ўқувчига таълим ва тарбия бериш имконияти яратилган.
Мактабдаги таълим-тарбия сифатининг ортиши, қолаверса ўқувчилар сонининг мунтазам кўпайиб бориши туфайли 1300 га яқин ўқувчиларни ўз бағрига олган мактаб орадан 55 йил ўтиб капитал таъмирга мухтож бўлиб қолганди. Ҳозирда  мактабимиз капитал таъмирдан чиқарилиб, энг обод, замонавий мактаб ҳолига келтириб берилди. Қурувчилар томонидан 5 миллиард сўмликдан ортиқ қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Янги қўшимча 140 ўринли бошланғич синфлар учун бино барпо этилди. Фан кабинетларининг ўқув жиҳозлари деярли янгиланди. Ўқувчилар учун янги парта ва стуллар келтирилди. Синф хоналари мебель жиҳозлари билан таъминланди.
Бугун мактабнинг фойдаланишга топшириши  кенг жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда туман ҳокими А. Джурабаев, тумандаги барча сектор раҳбарлари, вилоят ХТБ мудир ўринбосари Ш.Долимов ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.Тадбир давомида сўзга чиққанлар, таълим муассасасидаги ўқитувчи ва ўқквчиларни янги қиёфа акс этган бино билан муборакбод этишди.

А.Нишонов, 

шу мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари.