Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тошлоқ туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул ўтказилди
2021-04-22 16:02:51 234
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумида оммавий қабуллар ташкил этилди.
Қабулда Тошлоқ ва Қува туманлари ҳамда Марғилон шаҳрилик 200 га яқин фуқаролар суд-ҳуқуқ масалаларидаги мурожаатлари билан қатнашишди. Шунингдек, қабулда шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Қабулда тошлоқлик М.Алиева ва М.Исақованинг доимий иш билан банд бўлиш мақсадида қилган мурожаатлари бўйича уларга тикув машиналари топширилди. Қабул давомида қатор мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилди, ўрганиш ва муддат талаб қилган мурожаатлар юзасидан эса чора-тадбирлар белгиланди.