Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Вазифалар белгилаб олинди
2021-04-24 12:05:00 229
Тошлоқ туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида директорларнинг маданий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилди.
Ушбу кунларда мактабларга ташриф буюриб, ўз иш фаолиятларини бошлаётган ижодкор тарғиботчиларимиз таълим муассасаларидаги истеъдод эгалари, ижодга, адабиёт, шеъриятга чанқоқ ёшларимизнинг ижод намуналари билан танишмоқдалар.
Зеро, ижодкорларимизнинг вазифаси, айнан, бўлажак адабиётшунос олимларни, шоир ва ёзувчиларни топиш, уларга ижод сирларини ўргатиш, амалиётга етаклаш, туман, вилоят, республикамизнинг бугунги адабий муҳити, янги китоблар, шоир ва ёзувчилар билан таништиришдир. Ватанимиз тараққиётида, жамиятимизда уйғониш даври бошланаётган тарихий даврда чекка туманлардаги ижодкорларимизнинг зиммасига бундай масъулиятли вазифанинг юклатилиши, ҳар бир мактабда алоҳида лавозимнинг жорий этилиши ҳукуматимизнинг ижод аҳлига бўлган юксак ишончининг ёрқин намунасидир.
Туман халқ таълими бўлимида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари О.Мажидов, туман ХТБ мудири А.Солиев, Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси ўринбосари Д.Эргашева ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар қандай вазифаларни бажаришлари, иш режалари ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир давомида келгусида олиб борилиши лоўим бўлган ишлар режалаштириб олинди.
Фурқатжон Қодиров,
4-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.