Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Депутат сайловчилари билан учрашди

×

 2021-04-24 12:07:07    280

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгашининг ташаббуси билан 9-Ҳамрак сайлов округидан туман Кенгаши депутати Т.Солиев "Депутат-маҳаллада" лойиҳаси доирасида ҳудуддаги Сўкчилик ва Ҳамрак маҳалла ҳудудларидаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлардан ўринли ва самарали фойдаланишнинг ҳолати юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Ҳамрак маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашув ташкил этилиб, жамоатчилик қабули ўтказилди.
Фукаролардан ўндан ортиқ, турли мавзудаги мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ечимини кутаётган мурожаатларни қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга депутатлик сўровлари юборилди.
Шунингдек, Сўкчилик маҳалла фуқаролар йиғини Ҳилол кўчасида яшовчи  имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган Т.Жўрабоев, З.Аҳмадалиев, Ҳамрак маҳалла фуқаролар йиғини Равон кўчасида яшовчи З.Воҳидова, Сойбўйи кўчасида яшовчи М.Усмоновалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳам муаммолари ўрганилди. 
Барча тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон ХДП туман Кенгашининг партия рамзлари туширилган эсдалик совғалари топширилди.