Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёшларга берилаётган имтиёзлар тушунтириб ўтилди

×

 2021-06-08 16:28:59    297

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Фарғона политехника институти ҳузуридаги Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумида умумий ўрта таълими мактаби битирувчи ёшлар ўртасида семинар-тренинг  бўлиб ўтди. Тадбирга туман адлия бўлими бошлиғи Я.Зулфиқоров, туман ҳокимининг ёшлар билан ишлаш бўйича ҳоким ўринбосари Ш.Исабоев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи А.Сулаймонов, техникум директори ва ўринбосарлари, ёшлар етакчиси ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар. 
Тадбирда битирувчи ёшларга олий ва профессионал таълимга ўқишга кириш ҳақида ва уларга бериладиган имтиёзлар, уларнинг бандлигини таъминлаш тўғрисида маълумот берилди.
Битирувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига аниқ жавоблар олишди. Тадбир давомида туман адлия бўлими томонидан қисқача видеороликлар қўйилди. Ушбу видеороликдан ёшлар ўзига керакли маълумотларни олишди.
Ўтказилган тадбир барча иштирокчиларга ўз келажак йўлларини танлашлари учун тўғри йўналишларни кўрсатиб берди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.