Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қанжирғада сайёр қабул ўтказилди
2021-06-08 16:32:32 242
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси тоамонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 144-банди ижросини таъминлаш мақсадида вилоят, туманлараро, туман(шаҳар) судлари судьяларининг жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказиш юзасидан тасдиқланган режа жадвал ижроси юзасидан бугун вилоят суди судьялари томонидан Тошлоқ тумани Қанжирға маҳалласи ҳудудида жойлашган 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда вилоят маъмурий суди судьяси У.Ахмедов, жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси А.Акрамов, Марғилон туман туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Бойназаров ҳамда қабул жараёнларига бириктирилган масъул ходимлар иштирок этишиб, жами 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, ижобий ҳал қилинди. Мурожаатларни масалаларини ҳал қилиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Хусусан, мурожаатларнинг 2 таси маъмурий судларга, 6 таси фуқаролик, 2 таси жиноий 5 таси иқтисодий судлов йўналишида эканлиги аниқланди. Туман суди томонидан жисмоний ва юридик шахслар қабулини сифатли ва самарали ташкил этиш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.