Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТИЛ - ИНСОН ЗИЙНАТИ

 2021-06-09 10:01:14    236

PDF yuklash
Chop etish


Бугун сўзламоққа сенда имкон бор,

Ҳар қанча яхши сўз топсанг айтиб қол. 

Эртага ажалнинг элчиси келгач,

Тилинг қимирлашга қолмагай мажол.


Тил - инсоннинг энг мукаррам, шу билан бирга энг хатарли аъзоси ҳамдир. Агар инсон уни яхшиликка ишлатса, улкан ажр-мукофотларга эга бўлади, борди-ю ёмонликка ишлатса, уни ортидан маломатга қолиши тайин. 
Танадаги қилич, ўқ яраси ҳам битиб кетади, лекин тил яраси ҳеч вақт тузалмайди. Қиличдан етган жароҳат, тилдан етган жароҳатга қараганда енгилроқдир. Чунки қилич баданни, тил эса қалбни жароҳатлайди. 
Бу ҳақида Пайғамбаримиз (С.А.В) шундай деганлар: "Одам боласи тонг оттирганда, тана аъзоларининг ҳаммаси тилга танбеҳ бериб: Бизнинг тўғримизда Аллоҳдан қўрқ! Биз   (нима аҳволга тушсак ҳам) сен сабабли (тушамиз). Агар тўғри бўлсанг биз ҳам тўғри бўламиз, агар эгри бўлсанг биз ҳам эгри бўламиз, - дейишади". 
Имом Термизий ривоятларидан бирида эса шундай дейилади: "Гўзал сўзлар фақат амалга оширилгандагина чиройли натижалар беради".
Халқимизда "Олдин ўйла, кейин сўйла" деган мақол ҳам бежиз айтилмаган. Фойдасиз сўз  фойдасиз дори кабидир. Имом Аьзам (р.а)нинг мухирларида манабу сўзлар ёзилган экан: "Сўз айтсанг эзгу сўз айт, агар эзгу сўз айтолмасанг, тек тур". 
Шайх Абу Бакр Айёш ( р.а.) деганларки: "Тупроқ сувни тортиб қуритгани каби, кўп гапириш ҳам савобларни қуритади".
Камтар одамлар кўп гапиришдан қочадилар, улар еўпроқ эшитмоқни истайдилар ва ёқтирадилар. Эшитиш - кишини бойитади, кўп гапирган кўп янглишади. Донолар айтади: "Бир оғиз ширин сўз шундай кучдирки, у ўз жонига қасд қилмоқни билиб турган кишини ҳаётга қайтаради". 
Шунингдек, халқимиз "Яхши гап билан илон инидан чиқар, ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар", деб бежиз айтмаганлар. 
Яхши сўзларни сўзлашга  одат қилмаган киши фалокатга учрайди. Ақлли инсон ўз сўзини ўйлаб сўзлайди. Тил инсонни қачонки ширин сўз сўзлагандагина зийнати бўлишини унутмайлик.

Қобилхон Дадахўжаев,
Тошлоқ туманидаги “Қодирхожи” масжиди имом хатиби.