Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
2021-06-09 19:12:35 343
Бугун халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар, сиёсий партиялар ҳамда тегишли идора, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Джурабаев очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 7-Қўргонча сайлов округи депутати З.Сайдалиев сайланди.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сон Фармони ижроси юзасидан ҳудудларда ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида (Маърузачи: туман ҳокими – А.Джурабаев).
2. Тошлоқ туманида “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ҳамда рўйхатдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида (Маърузачи: туман ҳокими ўринбосари – С.Усмонов)
3. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган Давлат дастури ижроси ҳақида (Маърузачи: туман ҳокими ўринбосари – Ш.Исабоев).
4. Тошлоқ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш якунларига кўра “яхши” баҳолангани учун барча кўрсаткичларни 30 фоизга ошириш тўғрисида (Маърузачи: туман ҳокимининг биринчи ўринбосари – К.Умаров).
5. Тошлоқ туманида Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш натижасида иш билан бандлиги ва доимий даромад манбаи яратилган ёшларни “Ёшлар дафтари” рўйхатидан чиқариш тўғрисида (Маърузачи: туман ҳокими ўринбосари – Ш.Исабоев).
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5975-сонли Фармон ижросини туманда бажарилиши тўғрисида (Маърузачи: Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати – Т.Солиев).
7. Ташкилий ва бошқа масалалар.
Шунингдек сессияда халқ депутатлари туман кенгаши доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш юзасидан доимий комиссиялари таркиби таништирилди. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганлиги тўғрисидаги туман ҳокимининг 210-Қ-сонли қарори ҳам тасдиқланди.
Сессия кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан музокараларда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.