Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокими қабулида: МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА

×

 2021-06-10 15:11:50    144

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Тошлоқ туман бўлимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. Қабулда 70 дан ортиқ фуқароларнинг ер ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик, даволаниш бўйича моддий ёрдам, ишга жойлашиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди. 
Қабулида фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тўлиқ эшитилгач масалага ечим топиш бўйича шу ернинг ўзида аниқ чора-тадбир белгиланди. 30 дан ортиқ мурожаатга шу ернинг ўзида ечим топилди. Ўрганиш талaб этилган мурожаатлар эса назоратга олинди. Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаатларига ҳам ўз вақтида муносабат билдирилиб зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.