Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Учқун" жамоаси ғолиб бўлди

×

 2021-06-11 18:38:13    247

PDF yuklash
Chop etish


Бугун ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича 9-мактабнинг спорт залида  мусобақа бўлиб ўтди.
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари билан ҳамкорликда ўтказилган беллашувда ҳудуд босқичларида ғолиб бўлган жамоалар иштирок этишди. Кўтаринки руҳда ўтказилган мусобақа ёшларнинг янада спортга бўлган қизиқишини оширди.
Мусобақада 32-мактабнинг “Учқун” жамоаси 1-, 11-мактабнинг “Ёшлар” жамоаси 2- ва 26-мактабнинг  “Шунқорлар” жамоаси эса 3-ўринни эгалладилар. Ғолиб жамоаларга туман ИИБ бошлиғи Ф.Бектошев ва ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари эсдалик совғаларини топширишди.