Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ҳуқуқий ахборот куни" ўтказилди
2021-06-14 17:28:52 247
Фарғона вилояти ҳокимининг 2021 йил 15 февраль кунги “Вилоятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашда ижрочиларнинг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган ишларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғисида”ги 65-Ф-сонли Фармойиши билан аҳолига янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва аҳамиятини, олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тушунтириш ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида бугун Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумида “Ҳуқуқий ахборот куни” ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими А.Джурабаев ва секторлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда раҳбарлар, туман адлия бўлими ходимлари ва туман бош имом-хатиби Ш.Эгамбердиевлар томонидан фуқароларга қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича тавсиялар берилди, ҳуқуқий маълумотлар тасвирланган флаерлар тарқатилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ( http://t.me/toshloq_axborot_xizmati )