Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 80 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-06-17 10:06:19    185

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Тошлоқ туманидаги пахта тўқимачилик  кластерининг ўғит ва ёқилғини вақтида бермаслиги, кредитларни

фермер хўжаликлари томонидан тўлатилаётганлиги масаласида

 қилинган мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги Ахборот

хизматининг расмий билдириши

 

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида янги йўналиш – кластер тизимига ўтиш бошланган. Бу тизимга соҳа одамларининг муносабати турлича. Уни ёқлаётганлар қаторида танқид қилаётганлар ҳам бор. Фермерларнинг ери кластерга бирлаштирилиши важи билан тортиб олинаётгани борасидаги асоссиз танқидий чиқишлар ҳам тез-тез кузатилиб турибди.

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошлоқ туманидаги пахта-тўқимачилик кластери тўғрисида ҳам асоссиз ҳамда аноним мурожаат тарқалди. Унда, жумладан, шундай дейилади: “Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳокимига тегишли пахтачилик кластери ўғит ва ёқилғини вақтида бермайди. Кредитларни тўғридан-тўғри бизга тўлатишяпти. Дардимизни кимга айтамиз, ҳокимиятга бора олмасак? Ҳоким бир пайтда кластер раҳбари бўлиши тўғрими? Айтганча, президентимизнинг топшириғига асосан 2021 йилда Тошлоқ туманида 3 та пахтачилик кластери иш бошлаши керак эди. Нега улар ташкил қилинмади?”

Мурожаатни ўрганиш юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида Ишчи гуруҳи тузилиб, мурожаат юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Ўрганиш якунига кўра, қуйидагиларни маълум қиламиз.

2018 йилда туманда “Экспо коллор принт текс” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилган. Давлат раҳбарининг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида мазкур кластер раҳбари А.Джурабаев Тошлоқ тумани ҳокими ловозимига тайинланиб, бир вақтнинг ўзида пахта-тўқимачилик раҳбарлигида ҳам фаолият олиб бориши белгиланган.

Тошлоқ туманида бугунги кунда 13153 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонлари бўлиб, 165 та фермер хўжалигидаги 5120 гектар майдон пахта-тўқимачилик кластери таркибига киритилган. Ҳозирда туманда битта пахтачилик ҳамда иккита ғаллачилик кластерлари фаолият олиб бормоқда.

Шу кунгача туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалри бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалиги бўлими ва мутасадди идораларга юқоридаги каби эътироз ҳамда мурожаатлар билдирилмаган. Ҳозирда дала майдонларида биринчи озиқлантириш ишлари тугатилган, иккинчи озиқлантириш ишларига азотли минерал ўғитлар етказиб берилмоқда.

Юқоридаги масала юзасидан Ишчи гуруҳи томонидан тумандаги 9 та ММТПлардаги фермер хўжаликларидан танланма асосида белгиланиб, суҳбатлашилди. ўрганиш якунларига кўра, аноним бўлган мурожаат асоссиз ва ёлғон эканлиги маълум бўлди.


Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.