Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ғалладан бўшаган ер майдонлари 17 мингдан ортиқ ишсиз фуқароларга ажратилиши белгиланган

×

 2021-06-17 18:40:03    210

PDF yuklash
Chop etish


Тумандаги фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган 3299 гектар майдонларини 17162 нафар ишсиз фуқароларга бўлиб берилиши белгиланган.  Бу масала юзасидан 160нафар раҳбарлар маъсул этиб бириктирилган.
Тошлоқ туманида эртаки экинлар ҳосилидан бўшайдиган майдонларда такрорий экин экиш ҳисобига иш ўринларини яратиш қуйидагича прогноз қилинган:

1001 нафар - "Темир дафтар"да турганларга;

1320 нафар - "Ёшлар дафтари"да турганларга;

956 нафар - "Аёллар дафтари"да турганларга;

9233 нафар - ишсиз фуқароларга;

1200 нафар - мактаб битирувчиларига;

3715 нафар - фермер хўжаликлари аъзоларига.
Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ер ажратиш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган масъуллар, бириктирилган масъуллар, таълим муассасалари раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.
Йиғилишда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев бу долзарб масала бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тушунчалар берди. Ҳар бир ҳудудга бириктирилган вакиллар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига вазифалар тақсимот қилинди. Назорат қилишга эса туман ҳокими ўринбосарлари бириктирилди.
-Тумандаги ишсиз фуқароларга ер ажратиш масаласи кун тартибидаги бош масала бўлиши лозим, - деди туман ҳокими. - Сектор раҳбарлари бу ишга маъсул. Лекин, бу масалани бугун бир ёқадан бош чиқариб бажармасак, эртага кеч бўлади. Берилган икониятдан унумли фойдаланишимиз,фуқароларимтзни рози қилишимиз шарт.
Шунингдек, йиғилиш давомида туман прокурори Аҳрорбек Худойберганов, туман ИИБ бошлиғи Фарҳоджон Бектошев ва туман ҳокими ўринбосарлари ҳам ўз фикрларини бериб ўтишди.

ТОШЛОҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.