Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жиноятчиликни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди
2021-06-17 18:44:40 214
Бугун Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов ва бўлим бошлиғи ўринбосари Т.Холдаров, вилоят ички ишлар бошқармаси вакили О.Каримовлар Тошлоқ туманида 5 ой давомида содир этилган жиноятлар ўтган йил шу даврга нисбатан ошган Қуйи Яккатут ва Тошлоқ маҳалла фуқаролар йиғинларида жиноятчиликни, оилавий ажримларни олдини олиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни янада ривожлантириш мақсадида йиғилиш ўтказдилар. Унда Тошлоқ тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Усмонов туман ИИБ масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Йиғилишда сўзга чиққанлар жиноятчиликни олдини олишда тарғибот ишларини олиб бориш, ёшлар ва оилавий масалаларни ҳао этиш юзасидан ўз тавсияларини бердилар.
Бошқарма бошлиғи томонидан туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир бўлишини олдини олиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди ҳамда жиноятчиликни олдини олишда тарғибот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида ўз вазифасигм масъулатсизлик билан ёндошган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига огоҳлантиришлар, шунингдек жиноятчиликни олдини олиб бўйича намунали фаолият олиб бораётган ходимларга эса рағбатлантиришлар берилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати