Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шоҳимардонда сайёҳлик мавсуми очилди
2021-06-18 18:34:55 220
Фарғона туманидаги Шоҳимардон қишлоғи ва Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти Қадамжой туманида сайёҳлик мавсумини очилишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Унда Фарғона ва Боткен вилояти ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, санъаткорлар ва журналистлар иштирок этмоқда.
Фарғона вилояти делегацияси Қадамжой тумани чегарасида катта тантаналар билан кутиб олинди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Боткен вилояти губернатори Абдукарим Алимбоев ўзбек ва қирғиз халқларининг дўстлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётганлигини, хусусан, туризм соҳасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини таъкидладилар.
Шундан сўнг бу ердаги Ҳазрат Али қадамжоси зиёрат қилинди.