Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Президент фармони бўйича ерга оид энг муҳим ўзгаришлар
2021-06-29 18:48:49 251
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 8 июнь куни “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони имзоланди.
Фармонга кўра эндиликда ер участкалари хусусий секторга мулк ва ижара хусуси асосида, давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади. Шу кунгача амалда бўлган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиблари бекор қилинмоқда.
Ҳозирги кунда ҳаётимизга жадал кириб келган онлайн электрон савдо, аукционлардан фойдаланиш шаффофликни ва адолатни таъминлашда устувор жиҳатлиги эътиборга олинди.
Янги тартиб бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фақат ижара ҳуқуқи асосида очиқ электрон танлов якунларига кўра ажратилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар эса электрон онлайн аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқи асосида берилади.
Бу амалиёт кўплаб шоҳиди бўлаётганимиз коррупцион ҳолатларга барҳам берилишига, очиқ, адолатли тарзда ердан фойдаланиш механизмининг юзага келишига олиб келади.
Фармонда шаҳар-туман ҳокимликлари томонидан тўғридан-тўғри ер ажратиш, фойдаланишга бериш, ер тоифаларини ўзгартириш каби қатор ваколатлар бекор қилинмоқда. Шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш, заҳирага олиш, бошқа шахсга ажратиш каби ҳолатлар ер бериш тартибини бузиш ҳисобланиши ва жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилди. Демак, бу шу пайтгача бўлаётган кўплаб мурожаатларнинг, яъни туманлардаги ҳокимликлардан аҳоли норозиликларининг ечими бўла олади.
Фармонда кўзда тутилган янгича тартиблар эндиликда “Ер кодексига” ва бошқа ҳужжатларга ўзгартишлар киритишни талаб этади.
А.Акрамов,
жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси.