Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЎзЛиДеП Тошлоқ туман Кенгаши Аёллар қаноти томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ўтказилди

×

 2021-07-01 18:02:14    225

PDF yuklash
Chop etish


Танловда 15 нафар тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлар ўз кўргазмалари билан иштрок этдилар. Дилорамхон Аҳмедова танловнинг ғолиби сифатида эътироф этилиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Д.Аҳмедова шу кунга қадар ўз ҳудудидаги ишсиз бўлган, “Темир” ва “Аёллар” дафтарлари рўйхатида турган  15  нафар хотин-қизларни иш билан таъминлагани алоҳида таъкидланди. Бу тадбиркор ўз уйида трикатаж маҳсулотларини ишлаб чиқаради.
Кўрик-танловнинг иккинчи ва учинчи ўринларига Гулноза Зияева ҳамда Зулфияхон Ҳасанова муносиб деб топилди. Танлов якунида ғолиблар ҳамда барча иштирокчиларга O'zLiDeP Тошлоқ тумани кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномаларини Фарғона вилояти Кенгаши депутати К.Кавлонова ва туман кенгаши депутати А.Тошматовлар топширдилар.