Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Аёллар спорт фестивали": Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим қадам бўлди
2021-07-02 18:49:20 258
Бугун, Қувасой шаҳридаги “Аҳмад ал-Фарғоний” дам олиш уйида “Аёллар спорт фестивали”нинг вилоят босқичига старт берилди.
Ушбу фестивални ўтказишдан асосий мақсад соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ҳаётга татбиқ этиш, аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, маҳаллаларда спортнинг оммавийлигини оширишдан иборат.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами олдидан ўтказилаётган фестивалнинг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 300 нафар хотин-қизлар иштирок этишмоқда.
Фестивални вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева ўз табрик сўзи билан очиб берди ва аёллар ўртасида спортни тарғиб қилиш оналар саломатлиги, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришига қаратилаётганлигини айтиб ўтди ҳамда барча иштирокчиларни мусобақаларда фаол қатнашиб, ғолиб бўлишга чорлади.
Шундан сўнг фестиваль Низоми ҳамда махсус тайёрланган сценарий асосида спортнинг воллейбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, дартс, сузиш ва гимнастрада турлари бўйича шаҳар-туманлардаги маҳаллалардан келган 25 ёшдан юқори бўлган уй бекалари беллашувларни бошлаб юбордилар.
Ҳар бир спорт турлари бўйича иштирокчилар олган баҳолар ҳакамлар томонидан ҳисоблаб борилди.
Куннинг иккинчи ярмида фестиваль иштирокчилари учун бепул тиббий хизмат ҳам кўрсатилди.
Кечга яқин мусоба ғолибларини тақдирлаш маросими ва концерт дастури ҳам ўтказилади.